20 июл 2019
Наврузи ғаров сити
Хусейн Хусейн
1:03
6 КОММЕНТАРИЕВ
☝🇦➖🇧➖🇺� 🇧➖🇦➖🇰➖🇷👆
Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукмиСавол: Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми нима?Жавоб: Кофирларни рождество ёки бошқа байрамлар билан қутлашнинг ҳаромлигига аксар уламо иттифоқ қилганлар. Ибн ал-Қоййим ўзининг «Аҳкам Аҳл Аз-Зимма» китобларида қуйидаги гапларни келтирадилар: «Кофирларни уларнинг байрамларида қутлаш барча олимларнинг назарида ҳаромдир, ҳамда уларга «Байрамингиз билан табриклайман» ёки «Байрамларни яхши ўтказинг» ва шу каби сўзларни айтиш ҳам ҳаром. Буни айтган (мусулмон) куфрдан қутулса-да, ҳаромдан қутула олмайди. Бу ҳудди бировни хоч (крест)га сажда қилганида қутлашдек, балки ундан ҳам ёмонроқ ишдир. Бировни ароқ ичгани учун ёки одам ўлдиргани учун, зино қилгани учун ва ҳоказолар учун қутлаш қанчалик катта гуноҳ бўлса, бу байрамлар билан қутлаш ҳам ҳудди шу кабидир. Ўз динини ҳурмат қилмайдиган инсонлар кўпинча мана шу хатога йўл қўядилар, улар қилаётган ишининг қанчалик улкан гуноҳ эканлигини англамайдилар. Бошқаларни Аллоҳга осий бўлгани учун ёки бидъат ва куфр амали қилгани учун табриклаган инсон Аллоҳнинг ғазабига мубтало бўлади» (1/205, 206).
☝🇦➖🇧➖🇺� 🇧➖🇦➖🇰➖🇷👆
Демак кофирларни бу байрамлар билан қутлаш ҳаром экан, бу билан биз уларнинг байрамлари ва уларнинг тутган йўли тўғри эканлигини тасдиқлаган бўламиз. Дилида бу байрамлар нотўғри ва залолат эканлигини била туриб ҳам шундай қилиш мумкин эмас.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади: «Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон келтирсангизлар), У зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон келтиришларингизгагина) рози бўлур» (Зумар: 7).«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
☝🇦➖🇧➖🇺� 🇧➖🇦➖🇰➖🇷👆
Демак уларни бу кунларда қутлаш ҳаром экан, улар ким бўлишидан қатъий назар, ҳамксабингизми, қўшнингизми ва ҳоказо.Агар улар сизни бу кунларда қутлашса уларга жавоб берманг, сабаби бу мусулмонларнинг байрами эмас ва Аллоҳ бу байрамларни қабул қилмаган. Аслида ўша байрамлар уларнинг динидаги бидъат амаллардир. Агар улар тўғри бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали одамзотга туширилган Ислом келиши билан бекор қилингандир. Аллоҳ таоло айтади: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имон: 85).
☝🇦➖🇧➖🇺� 🇧➖🇦➖🇰➖🇷👆
Шунингдек бу кунларда кофирлар томонидан ўтказиладиган маросимларда қатнашиш ҳам ҳаромдир, аслида бу уларни табриклагандан ҳам кўра улканроқ гуноҳдир.Бу байрамларда кофирларга тақлид қилиб дастурхонлар ёзиш, бир-бирига совға улашиш, ширинликлар ва таомлар тарқатиш ёки бу кунларни дам олиш куни қилиб белгилаш эса мутлақ ҳаром бўлган амаллардандир. Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки бировга тақлид қилса, ўзи ҳам ўшалардан бўлибди» (Абу Довуд ривояти). Шайхулислом Ибн Таймия ушбу гапларни айтган эканлар: «Кофирларга уларнинг байрам кунлари тақлид қилиш билан инсон уларнинг ботил эътиқоди ва куфр амаллари унга ҳам ёқишини кўрсатади ва кофирларга мусулмонларни йўлдан уришда, адаштиришда, ҳамда уларни камситишига имконият очиб беради».Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн«Мажмуъул Фатава Шайх Ибн Усаймин», 3/44, 3/369.
☝🇦➖🇧➖🇺� 🇧➖🇦➖🇰➖🇷👆
!!!!!!!!!!!???????
СаШа н ЁвОн К гАрАв.
Салом